Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Muslim Traveler: Сумалак, замонавий ўтовлар ва Сармишсой петроглифлари

2018-04-03 | Туризм

Индонезиянинг "Net TV" ​телеканали ижодкорлари юртимиз бўйлаб сафари давомида Навоий вилоятининг Сармишсой дарасига қадимий питроглифларни томоша қилиш ва "Сармишсой" дам олиш масканидаги замонавий ўтовлар билан яқиндан танишиш учун ташриф буюришди.

Аждодларимизнинг ниҳоятда уста рассом ва зукко бўлганликларидан далолат берувчи қоятош суратлари ижодкорларда катта қизиқиш уйғотди. Расмларнинг аксарияти сойнинг ўрта қисмида жойлашган зич тошли, 22,5 километр масофадаги қоятошларга ўйиб ишланган. Бундай ажойиб манзарани кузатган сайёҳлар ўз ҳайратларини яшира олишмади.

"Очиқ осмон остидаги музей" деб номланувчи мажмуа дурдоналари ҳақида эшитгандим, аммо буни ўз кўзларим билан кўрганимга ҳеч ишонолмайман. 7-9 минг йиллик бу қоятошлар сақланиб қолганини кўриб очиғи ҳайратландим дейди Шаза Белладона. Бундан ташқари "Сармишсой" дам олиш масканида меҳмонлар миллий қадриятларимизни намоён этувчи ўтовларда мароқли ҳордиқ чиқазишди. Ўтовнинг ички қисми миллий матоларимиз билан безатилган. Бу сингари жойлар сайёҳларда ҳақиқий ўзбекона ҳаётни ҳис қилиб яшаш учун хизмат қилса, ажаб эмас. Тоғ ёнбағирларида жойлашган бу масканда мароқли ҳордиқ чиқазиш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, меҳмонлар Наврўз таоми бўлган сумалакнинг тайёрланиш жараёнинини кузатиш билан бир қаторда, сомса тугишга ва уни тандирга ёпишга ҳам уруниб кўришди. Миллий таомимиз бўлган ош эса, ижодкорларга манзур бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Muslim Travelerнинг юртимиз бўйлаб саёҳати ҳамда тасвирга олиш жараёнлари ҳақида "Дунё бўйлаб" телеканали ижодкорлари томонидан махсус дастур ҳам тайёрланмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться