Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингининг тўққизинчи поғонасига чиқиб олди

2018-04-03 | Спорт

Жаҳон бокс уюшмаси - WBA бугун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0, КО 12) кучли ўнликка кирди ва дунёнинг тўққизинчи рақамли боксчисига айланди. 

– Бу кўтарилиш фақат мен учун эмас балки бутун ўзбек халқининг кўтарилишидир. Мен кутаётган чемпионлик камарига эга чиқишимга бор йўғи саккиз поғона қолди ва мен аста-секинлик билан ушбу поғоналарни босиб ўтишимга ишонаман, – дейди Шоҳжаҳон Эргашев. 

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться