Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2017 йил мавсумида Ўзбекистон пахта толасининг асосий сифат кўрсаткичларининг ўзгариш динамикаси ҳақида аналитик маълумот
2018-04-02 | Иқтисодиёт
Ўзбекистоннинг пахта етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмлари жаҳон пахта бозорига аҳамиятли таъсир кўрсатмоқда.
Мустақиллик йилларида жаҳон бозорида ўзбек пахтасининг мавқеини сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш учун Республикада мураккаб масалаларни ҳал қилишга тўғри келди. Республика ҳукуматининг сай-ҳаракати пахтанинг янги селекция навларини яратишдан бошлаб замонавий бозор механизмларига мувофиқ тола сотишнинг самарали сиёсатигача бўлган бутун пахта тармоғини ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган эди.
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири пахта ва уни қайта ишлаш тармоқлари ҳисобланади. Натижада, соҳада тубдан модернизация қилинмоқда ва техник қайта жиҳозлаш ишлари, шу жумладан, кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилмоқда. Пахта ўстиришга ва уни қайта ишлашга, пахта хом ашёсидан халқаро стандартларга жавоб берадиган тола ишлаб чиқаришга ёндашув ўзгарди. Ушбу соҳада, биз, мисли кўрилмаган конвертация ишлари амалга оширилди. Халқаро бозорда ошкоралик механизми, дунё бўйлаб тан олинган юқори сифатли Ўзбек пахта толасини экспортни амалга оширишда муҳим вазифа ҳисобланади.
НАВ ВА СИНФЛАР УЛУШИ ТАҚСИМОТИ
1-расм
Бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар катта аҳамиятга эга. Пахта мавжуд инфратузилмасини такомиллаштириш, янги маҳаллий пахта навларини сифатини ошириш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш, пахта маҳсулотларини сертификатлаш, сақлаш ва доимий етказиб беришга қаратилган. Бу эса - соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
ҲВИ тизимларининг қўлланилиши, ўзбек пахтасини дунё бозорида рақобатбардошлилигини оширибгина қолмай, республикамиздаги тўқимачилик саноати истеъмолчилари учун энг яхши ҳусусиятларига эга бўлган селекцион навлар ассортиментини шакллантиришга имкон берди.
Ўзбекистонда 2001 йилдан бошлаб, хўжалик техникалари янгиланиб, янги селекция навлари жорий этилиб, барча «СИФАТ» лабораторияларида пахта толасини 100% лик тойма-той текширилиши бошлагандан сўнг, 4 тип улуши ошгани кузатилди, 01.04.2018 йил ҳолатида эса 83.48% ташкил этмоқда.
ТИПЛАР УЛУШИ ТАҚСИМОТИ
2-расм
Пахта толасининг солиштирма узулиш кучи эса Республикамизнинг барча ҳудудларида юқори даражада қолмоқда. Олдинги йил мавсумига нисбатан пахта толасининг солиштирма узулиш кучи ортди. Пахта толасининг солиштирма узулиш кучи 01.04.2018 йил ҳолатига 80.52% толаси 29гс/тех дан юқоридир, 3-расмда берилган.
ПАХТА ТОЛАСИНИНГ СОЛИШТИРМА УЗУЛИШ КУЧИ
3-расм
ПАХТА ТОЛАСИНИНГ МИКРОНEЙР КЎРСАТКИЧИ ГИСТОГРАММАСИ
4-расм
4-расмда, 01.04.2018 йил ҳолатига пахта толасининг микронейр кўрсаткичлари диаграммаси тақдим этилган. Пахта толасининг микронейр кўрсаткичи Республикамизда 96.88% 3.5-4.9 оралиғида сақланиб келмоқда.
ПАХТА ТОЛАСИНИНГ УЗУНЛИК БЎЙИЧА БИРХИЛЛИК ИНДEКСИ ГИСТОГРАММАСИ
5-расм
5-расмда, Пахта толасининг узунлик бўйича бирхиллик индекси 01.04.2018 йил ҳолатига кўра Республика миқёсида ўртача 82-84% оралиқ диапазони энг куп учрайди. Ўтган мавсумга нисбатан тола бирҳиллик индекси Бухоро вилоятида яхшиланди.
Манба: "Сифат" Маркази