Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирнинг Хоразм вилоятидаги фольклор жамоалари билан учрашуви

2018-04-02 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори, ҳамда 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси бўйича Хоразм вилоятида фолъклор санъатини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 2018 йил 28-29 март кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев 28 март куни Хоразм вилояти Маданият бошқармасида вилоят Маданият бошқармасининг 2017 йил 4 ноябрдаги "Фольклор санъатини янада ривожлантириш тўғрисида"ги 112-сонли буйруғига асосан 2017-2018 йилларда вилоят фолъклор-этнографик жамоалари томонидан ўтказилаётган ҳисобот концертлари, жамоаларнинг ўзбек миллий санъати дурдонаси ҳисобланаётган фолъклор санъатини акс эттирган чиқишларини кузатиб, вилоятдаги барча ансамбллар, жумладан, Урганч шаҳар "Хоразм" фолъклор-этнографик халқ ансамбли, Қўшкўпир тумани "Юлдуз" ашула ва рақс халқ ансамбли, Хива шаҳар "Сайқал" фолъклор-этнографик халқ ансамбли ва бошқа фолъклор жамоаларининг чиқишлари тўғрисида ижобий фикрларни билдириб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Б.Сайфуллаев Боғот тумани 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюриб, мактаб биноси ва у ердаги иш жараёни билан умумий танишди ва тумандаги "Аму соҳили" ашула ва рақс халқ ансамблининг фолъклор санъатига хос бўлган чиқишларини гувоҳи бўлди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться