Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухорода кулгу, миллий ва шарқ таомлари куни
2018-04-02 | Жамият
Сўнги йилларда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ биргина Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар салмоғи ўтган 2017 йилда 40 фоизга ўсганини алоҳида эътироф этиш ўринли.
Бу борада жорий йилда ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 майдаги 2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борада эзгу ишларда дастуруламал бўлмоқда.
Мазкур қарор асосида Бухоронинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида йил давомида 10 та йирик тадбир ўтказиш режлаштирилган. Мана шундай тадбирлардан бири биринчи марта ўтказилган «Хўжа Насриддин» ва «Шарқ таомлари» фестевали бугун Бухоро шаҳида ўзгача руҳда ўтди.
Мазкур тадбир қадимий «Арк» қўрғонидан бошланди. Фестевал қатнашчиларининг тантанали юриши «Арк» қўрғонидан «Лаби Ҳовуз» мажмуасигача давом этди. Шундан сўнг дор ўйинлари, масхарабозлик (Ошиқ дароз ва Маъшуқ танноз тимсолларида, фонусхаёл халқ томошалари услубида) томошалари, миллий ўйинлар намойиши, фольклор ансамбльларининг жойлардаги чиқишлари, амалий ва бадиий санъат кўргазма-ярмаркаси, ҳажвий расмлар кўрик-танлови, Шарқ таомлари ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари, Насриддин Афанди тўғрисида, ҳамда бошқа миллий ва ҳажвий филмлар намойиши шунингдек халқимиз суйган таниқли ҳажвчи шоир-ёзувчилар, кулги усталари чиқишлари, улар иштирокида ҳажвий китоблар тақдимоти, давра суҳбатлари ва концерт дастурлари маҳаллий аҳоли вакиллари ва шаҳримиз меҳмонларида катта таассуротлар қолдирди.
Мазкур тадбирда 9та номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсталик совғаларитопширилди.
Бухорода бундай тадбирлар давом этади.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги