Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупция - жамият ривожига тўсиқ

2018-04-02 | Жамият

Коррупция – давлат ва жамият хавфсизлигига раҳна солувчи энг хатарли иллатлардан биридир. Чунки, коррупция чегара билмайди. Бу инсоннинг нафси билан боғлиқ жараёндир. Шунингдек, айнан коррупция сабабли бошқа хавфли иллатлар шаклланишига йўл очилиши ҳеч кимга сир эмас.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг имзоланиши айнан коррупция жиноятига қаратилган ишлар учун дастлабки қадам бўлди, десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Республикамиз бўйлаб бу жиноятнинг содир этилиш ҳолатлари сезиларли даражада камайганига гувоҳ бўламиз. Албатта, “Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши” деганларидек, бунда профилактик суҳбатларнинг ўрни анчайин каттадир. Айнан шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидаги навбатдаги хизмат йиғилишида “Коррупцияга қарши курашишнинг аҳамияти” мавзусида профилактик мазмундаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда Фуқаролик жамиятининг шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими бош мутахассиси А.Абатов иштирок этиб, коррупциянинг нақадар хавфли иллат эканлиги, давлат ва жамият шаклланишига қанчалик тўсиқ бўлиши ҳамда ушбу кунда Ватанимизда бу иллатни бартараф этиш бўйича қонуний ҳамда ижтимоий жиҳатдан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида мазмунли маъруза йиғилганлар эътиборига ҳавола этди.

Шундан сўнг бошқарманинг Ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили Е.Ибрагимов сўзга чиқиб, Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тегишли ҳуқуқий-ҳужжатлар орқали айтиб ўтилди. Шунингдек, божхона органлари номига доғ туширувчи, одоб-аҳлоқ қоидаларига зид бўлган, жумладан спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, шахсий ва хизмат автоуловидан фойдаланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик каби иллатлар қораланиб, бундай иллатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан раҳбарият томонидан кучли таъсир чоралари қўлланилиши аниқ мисоллар тариқасида яна бир бор эслатиб ўтилди.

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу каби тадбирларнинг ўтказилиб турилиши юқорида тилга олинган салбий иллатларнинг шаклланишига тўсқинлик қиладиган самарали восита бўлиб хизмат қилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться