Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспорт – иқтисодий барқарорликнинг асосий манбаидир

2018-04-02 | Иқтисодиёт

Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган МЧЖ “UZTEX-SHOVOT” қўшма корхонасида вилоят божхона бошқармаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги томонидан “Мамлакатимизда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланиш ва экспортни янада ошириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Шовот туманида фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият субъектлари, экспортёр ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда соҳа мутахассислари томонидан Хоразм вилояти, хусусан Шовот туманида экспортбоп маҳсулотлар (иссиқхонада мева-сабзавотлар ва хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир) етиштириш ҳамда уни экспортга жўнатиш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Учрашув давомида бошқарманинг Валюта назорати гуруҳи катта инспектори Р.Бекчанов мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилаётгани, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида тушунтиришлар берди.

Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3351-сон, 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3377-сон ва 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3512-сон қарорлари ҳамда 2017 йил 5 декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5276-сон ҳамда 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5303-сон Фармонлари билан божхона чегараси орқали товарлар ва валюта бойликларини олиб ўтиш, товарларни экспортга расмийлаштиришда киритилган қулайлик ва имкониятлар тўлиқ етказилди.

Шундан сўнг вилоят божхона бошқармасининг ўз хавфсизлиги гуруҳи ходими А.Рўзметов сўз олиб, тадбиркорларга божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар ёхуд божхона қонунчилиги бузилиши ҳамда божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, хусусан божхона ходимлари томонидан коррупцияга йўл қўйилганда ёки тамагирлик ҳолатлари юзасидан ДБҚнинг (0371) 120-76-33 

ва Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (0362) 224-59-20 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзаро қизғин савол-жавоблар ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган семинарда тадбиркорлар товарлар экспорти бўйича саволларни эркин баён қилиб, улар бўйича тегишли жавоблар олишди.

 

Жасурбек Болтаев

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться