Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тоғли ҳудудлар аэровизуал ўрганилди

2018-04-02 | Жамият

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат геология қўмитасининг хавфли геологик жараёнларни кузатиш маркази, "Ўзбекэнерго" Давлат акциядорлик компанияси ҳамда Сув хўжалик вазирлиги мутахасиссларидан иборат гуруҳ томонидан Пскем ва Ойгаинг дарёларининг хавзаси аэровизуал ўрганилди.

Аэровизуал кузатув ишлари Пскем и Ойгаинг хавзаларининг баланд тоғларидаги қор захираларининг қалинлиги, қор кўчиши, ер кўчкиси содир бўлиши мумкин бўлган майдонларни ўрганиш ҳамда дарёларнинг Чорвоқ сув омборигача бўлган ҳудудларининг сув хажмини баҳолаш мақсадида олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси тоғли ва тоғолди минтақаларини аэровизуал кузатувлар ўтказиш фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар динамикасини ўрганиш имкониятини беради, ўрганиш натижалари асосида огоҳлантириш ва олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Ушбу хавфли ҳодисалар юзага келиш эҳтимоли юқори бўлса, қор кўчкиси, сел, ер кўчкиси тўғрисида тегишли ташкилотларга хабар қилинади.

Парвознинг биринчи куни якунланди, навбатда Сангардак, Тўпаланг ва Охангарон дарёларининг ўзанларини ўрганиш режалаштирилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться