Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунисга жўнаб кетди

2018-04-02 | Спорт

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туниснинг Хаммамет шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ва  Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида иштирок этиш учун эрта тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Тунисга жўнаб кетди.

6-13 апрелга қадар ўтказиладиган ушбу мусобақаларда спортчиларимиз қуйидаги таркибда қатнашадилар. 

Амир Тўраев, Бегзод Иброҳимов, Улуғбек Рашидов, Шаҳзод Жўраев, Данил Марозов, Жасур Жайсунов, Диёр Тўҳлибоев, Абдулазиз Хамидуллаев, Интизор Абдуалимова, Мадинабону Маннопова, Азиза Шамсиева, Озода Собиржонова, Дурдона Абдулхаева,  Феруза  Содиқова. 

III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида Улуғбек Рашидов, Жасур Жайсунов, Абдулазиз Хамидуллаев, Мадинабону Маннопова, Озода Собиржонова, Феруза  Содиқова каби умидли спортчиларимиз ўз омадларини синаб кўрадилар.

Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида кучли саккизталикка кирган спортчилар Олимпия ўйинларига йўлланма олади.

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасиги Собир Назаралиев ва Жасур Бойқўзиев мураббийлик қилади

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться