Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон автомобилларига катта қизиқиш билдирилмоқда

2018-03-30 | Иқтисодиёт

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган "Made in Uzbekistan" Миллий саноат кўргазмасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Кўргазмада намойиш этилаётган "Ravon" русумли «Spark», «Gentra» ҳамда «Chevrolet Malibu» енгил автомобиллари намойиш этилмоқда. Бундан ташқари "ЎзАвтоСаноат" компанияси туркманистонлик ҳамкорларга замонавий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланган юк автомобиллари, сут ташувчи ва тез ёрдам машиналарини ҳам тақдим этмоқда. 
 
«Alimkhan Exim Group» компанияси Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг турли маҳсулотларини бозорларга олиб чиқишга кўмаклашувчи йирик хусусий ташқи савдо компаниясидир. Компания стендидан девор ва пол қопламалари учун шишали мозаика, кўп камерали пластик профиллар, «Woodwin» бренди технологик листлари, сув ўтказмайдиган мебель листлари, экологик талабларга жавоб берадиган полимер бўёқлари жой олган.
 
"Мехмаш", "Bektemir metall konstruksiyalari", "Al Star", "Plast Co", "Mastec", "Eco Climat" корхоналари томонидан эса кенг турдаги кабель ва қувурлар, иссиқхоналар учун пўлат сим ва металл конструкциялар, композит плиталар, ҳаво алмаштириш тизимлари иситгичлари каби маҳсулотларни намойиш этмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться