Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оилавий тадбиркорликни юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириш

2018-03-30 | Жамият

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, оиланинг бошқа аъзолари эса энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадалларини тўлайди.

Оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатъий белгиланган солиқни тўловчиси бўлиб, оиланинг бошқа аъзоларига ҳисобланган суғурта бадалларини тўлаш мажбурияти унинг зиммасига юклатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 иЮлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан, оилавий тадбиркорлик субъекти қонунчиликда якка тартибдаги тадбиркорлар учун шуғулланишга рухсат этилган фаолият турларини амалга ошириши мукин ҳамда тадбиркорлик фаолияти оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта объектларда алоҳида амалга оширилган тақдирда, ҳар бир алоҳида объект учун қатъий белгиланган солиқ ҳисобланади.

Шу билан бирга, ушбу Низомга асосан эр-хотин, ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ҳамда 15 ёшдан ошган, шу жумладан, фарзандликка олинган болалар оила аъзолари ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться