Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлигида учрашув

2018-03-30 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ян Сянпинь бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Адлия вазирлигининг Халқаро ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи Ж.Нуриддинов билан бўлган учрашувда мамлакатимизда адлия, нотариал соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада хорижий тажрибанинг аҳамияти хусусида сўз юритилди. 

Учрашув доирасида 2018-2020 йилларда Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида юридик хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”нинг амалий ҳаракатлар режасида кўзда тутилган тадбирларини амалга ошириш механизми батафсил муҳокама қилинди. 

Амалий ҳаракатлар режаси доирасида томонларнинг жисмоний ва юридик шахсларига юридик хизматлар кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш, халқаро арбитраж ва инвестицион ҳуқуқлари соҳасида ўрганишлар ўтказиш ҳақида фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг қонунчилик базаси тўғрисида томонларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида қўшма форум ва семинарлар ташкил этиш, соҳада ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган комплекс тадбирларни ўтказиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. 

Шунингдек, учрашувда фуқаролик ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари амалиётида вужудга келаётган муаммолар муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий масалаларни тезкор равишда кўриб чиқиш учун ўзаро маълумотлар алмашилди. 

 

Г.Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться