Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ турлари

2018-03-30 | Жамият

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Солиқ тўловчилар

Солиқ Кодексига мувофиқ солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилардир.

Жисмоний шахсларга - Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Жисмоний шахсларнинг - Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига Солиқ Кодексининг 182-моддасида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ва ставкалар бўйича солиқ солинади.

Солиқ солиш объекти

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари солиқ солиш объектидир:

Ўзбекистон Республикаси резидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги ва ундан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари;

Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари.

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, Солиқ Кодексининг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди.

Солиқ солинадиган база

Солиқ солинадиган база жами даромаддан келиб чиқиб, Солиқ Кодексининг
179 ва 180-моддаларига мувофиқ солиқ солишдан озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади.

Агар солиқ тўловчининг даромадидан унинг ихтиёрига кўра, суд ёки бошқа органларнинг қарорига биноан бирон бир ушлаб қолишлар амалга оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Жисмоний шахснинг чет эл валютасида ифодаланган даромадлари даромадлар амалда олинган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 2018 йил 1 январдан бошлаб учинчи ва тўртинчи шкаладаги ставкалари 0,5 фоизга пасайтирилиб, 16,5 ва 22,5 фоиз қилиб белгиланди ҳамда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий бадал суммаси 1 фоиздан 2 фоизга оширилди.

Шунингдек, 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ 179-модданинг 19-банди билан берилган имтиёз бекор қилинди.

19) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар. Ушбу бандда назарда тутилган имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солиниши керак;

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

Солиқ тўловчилар

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғини тўловчилардир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади.

Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморат ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.

(Солиқ кодексининг 287-моддаси).

Солиқ солиш объекти

Жисмоний шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солиш объектидир:

1) деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;

4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;

7) тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди, ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилганлари бундан мустасно.

(Солиқ кодексининг 288-моддаси).

Солиқ солинадиган база

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг майдонига доир маълумотлари солиқ солинадиган базадир.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкаларининг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ушбу ер участкаларини берган ташкилотлар бошқарув органларининг маълумотлари бўйича аниқланади.

Хизмат юзасидан берилган чек ерларнинг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ўз ходимларига ер участкалари берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади.

(Солиқ кодексининг 289-моддаси).

Солиқ ставкалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрьдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўѓрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарори 
билан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари тасдиқланган.

Солиқ имтиёзлари

Ер солиғидан қуйидагилар озод қилинадилар:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар.

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар.

3) И ва ИИ гуруҳ ногиронлари.

4) ёлғиз пенционерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенционерлар ёлғиз пенционерлар деб тушунилади.

5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

6) Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар.

7) шахслар — уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ер участкалари бўйича — ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан икки йил муддатга. 
-2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб «Солиқ ва буджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлсри қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2017 йил 29 декабрьдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуннига асосан мазкур имтиёз бекор қилинди.

Мазкур имтиёзлар (бундан 5-бандда кўрсатилгани мустасно) якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур имтиёзлар солиқ тўловчининг танлаши бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин.

(Солиқ кодексининг 290-моддаси).

Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаганер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади ҳамда ушбу Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзлар татбиқ этилмайди. (Солиқ кодексининг 291-моддаси).

Жисмоний шахс ёки оилавий корҳона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учунфойдаланган тақдирда, эр солиғИ жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади.

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уйларни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда ер солиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч баравар миқдорда тўланади.

 

Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби

Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органлари ер солиғини тўловчилар бўлган жисмоний шахсларнинг ҳисобини мунтазам юритади.

Солиқ кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади.

Ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан жисмоний шахсларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.

Йил мобайнида ер участкаси майдони ўзгарганда ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар вужудга келганида (бекор қилинганда) давлат солиқ хизмати органлари мазкур ўзгаришлардан кейин бир ой ичида ер солиғини қайта ҳисоб-китоб қилишлари ҳамда солиқ тўловчига ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этишлари керак.

(Солиқ кодексининг 293-моддаси).

Солиқни тўлаш тартиби

Ер солиғи ер участкасининг мулкдори, ерга эгалик қилувчи, ердан фойдаланувчи ёки ижарачининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туман ёки шаҳарнинг маҳаллий бюджетига тўланади.

Йил мобайнида ажратилган ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслар томонидан ер участкаси ажратилганидан кейинги ойдан эътиборан тўланади.

Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, ер солиғини тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тўхтатилади (камайтирилади).

Ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, бу солиқ имтиёз ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланмайди. Ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган тақдирда, бу солиқ мазкур ҳуқуқ бекор қилинганидан кейинги ойдан эътиборан тўлана бошлайди.

Белгиланган тартибда берилган ер участкалари учун ер солиғи ер участкасидан фойдаланиш фактидан қатъи назар, жисмоний шахслар томонидан тўланади.

Солиқ даври учун ер солиғи тўлаш жисмоний шахслар томонидан ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилади.

(Солиқ кодексининг 294-моддаси).

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

Солиқ тўловчилар

Мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчиларидир.

Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, ўша шахс солиқ тўловчидир.

(Солиқ кодексининг 272-моддаси).

Солиқ солиш объекти

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар солиқ солиш объектидир.

(Солиқ кодексининг 273-моддаси).

Солиқ солинадиган база

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати тўловчилар учун солиқ солинадиган базадир.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган шартли қиймати солиқ солинадиган базадир.

2018 йилда жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш органлари томониданбелгиланган инвентаризация қиймати бўлмаганда, солиќни ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 210,0 млн сўм миќдорида, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда эса 90,0 млн сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул ќилинди.

Битта жисмоний шахс бир нечта солиқ солиш объекти бўйича тўловчи бўлган тақдирда, солиқ солинадиган база ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

(Солиқ кодексининг 274-моддаси).

Солиқ ставкалари

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январьга бўлган ҳолатига кўра кадастр қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

2018 йилда жисмоний шахсларга тегишли уй-жой, квартира, дала ћовли қурилмалари, бошќа иморатлар, ҳоналар ва иншоотлар учун олинадиган мол-мулк солиѓининг умумий ставкаси кадастр ќийматига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида белгиланди.

Шу билан бирга, республика шаћарларида жойлашган турар-жойлар ва квартиралар учун уларнинг умумий майдони 200 кв.метрдан 500 кв.метргача бўлганда жами кадастр қийматига - 0,25 фоиз, 500 кв.метрдан ошганда кадастр қийматига - 0,35 фоиз миќдорида мол-мулк солиғи ставкалари белгиланди.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари мол-мулкларнинг кадастр қийматига нисбатан 0,25 фоиз миқдорида белгиланди.

Солиқ имтиёзлари

Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг.

3) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг (солиќ солинмайдиган майдон ўлчами 60 кв.метр доирасида);

4) пенционерларнинг (солиќ солинмайдиган майдон ўлчами 60 кв.метр доирасида);

5) И ва ИИ гуруҳ ногиронларининг (солиќ солинмайдиган майдон ўлчами 60 кв.метр доирасида);

6) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг).

Ушбу имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади.

Мазкур имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган солиқ солиш объектларига нисбатан қўлланилмайди.

(Солиқ кодексининг 275-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январьдаги «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида»ги ПҚ-1902-сонли қарорига мувофиқ, 2013 йил 
1 январьдан жисмоний шахслар, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши Дастури доирасида, ипотека кредитини тўлаб бўлмагунга қадар, ҳарид қилинган уй-жойлар бўйича мулк солиғини тўлашдан озод қилинадилар.

Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Солиқ солиш объектлари жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилган ёхуд улар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган тақдирда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади.

Жисмоний шахс ёки оилавий корҳона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учунфойдаланган тақдирда, мол-мулк солиғИ жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади.

(Солиқ кодексининг 276-моддаси).

Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.

Солиқ Кодекснинг 275-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этадилар.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январьга бўлган ҳолатига кўра кадастр қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Бир нечта мулкдорнинг умумий улушли мулкида бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мулкдорларнинг ҳар бири томонидан уларнинг ушбу иморатлар, бинолар ва иншоотлардаги улушига мутаносиб равишда тўланади.

Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи календарьь йил мобайнида бир мулкдордан бошқасига ўтган тақдирда, жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқ аввалги мулкдор томонидан шу йилнинг 1 январьидан эътиборан у мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошланишига қадар, янги мулкдор томонидан эса унда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.

Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ улар барпо этилган йилдан кейинги йил бошидан эътиборан тўланади.

Мерос бўйича ўтган мол-мулк учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ меросхўрларда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.

Солиқ солиш объекти йўқ қилинган, вайрон бўлган, бузиб ташланган тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ундириш мол-мулк йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган ойдан эътиборан тўхтатилади. Солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик, бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, амалга оширилади.

Календарьь йил мобайнида имтиёз ҳуқуқи вужудга келган (амал қилиши тугаган) тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган (амал қилиши тугаган) ойдан эътиборан амалга оширилади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни солиқ даври учун тўлаш ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилади.

(Солиқ кодексининг 277-моддаси).

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Солиқ тўловчилар

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи қуйидаги шахслардир:

- тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

- юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.

(Солиқ кодексининг 257-моддаси).

Солиқ солиш объекти

Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объектидир.

Сув ресурсларининг ер усти манбаларига қуйидагилар киради:

дарёлар, кўллар, сув омборлари, турли хил каналлар ва ҳовузлар, ер устидаги бошқа сув ҳавзалари ҳамда сув манбалари.

Сув ресурсларининг ер ости манбаларига артезиан қудуқлари ва скважиналар, вертикал ва горизонтал дренаж тармоқлари ҳамда бошқа иншоотлар ёрдамида чиқазиб олинадиган сувлар киради.

(Солиқ кодексининг 258-моддаси).

Солиқ солинадиган база

Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ солинадиган базадир.

(Солиқ кодексининг 259-моддаси).

Солиқ солинадиган базани белгилаш тартиби

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (бирламчи) ҳисобга олиш ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади.

Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда дов-дарахтларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Солиқ тўловчи иссиқ сув ҳамда буғ ҳосил қилиниши бўйича солиқ солинадиган базани ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун ўзи фойдаланган сув ресурслари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун солиқ солинадиган база солиқ даврида бир гектар суғориладиган ерларни суғориш учун сарфланадиган сувнинг бутун хўжалик бўйича ўртача ҳажмидан келиб чиққан ҳолда давлат солиқ хизмати органлари томонидан аниқланади. (Солиқ кодексининг 260-моддаси).

Солиқ ставкалари:

2018 йилга

Тўловчилар

1 куб. метр учун ставка (сўм)

эр усти сув

ресурслари

манбалари

эр усти сув

ресурслари

манбалари

1

Барча иќтисодиёт тармоќлари корхоналари (2-4 бандларда кўрсатилганларидан ташќари) дећќон ћўжаликлари(юридик ва жисмоний шахслар) ћамда тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи жисмоний шахслар

98,2

124,8

Солиқни ҳисоблаб чиқиш тартиби

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йилига бир марта - солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январьигача тақдим этилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февральидан кечиктирмай топширилади.

(Солиқ кодексининг 263-моддаси).

 

Солиқ тўлаш тартиби

Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар.

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун якка тартибдаги тадбиркорлар жорий солиқ даврининг 25 январьигача, янги ташкил қилинганлари эса - давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

Ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида тўланади.

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.

Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача амалга оширилади.

(Солиқ кодексининг 264-моддаси).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться