Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги ташкил этиладиган ўсимликлар клиникасига қандай имтиёзлар берилади?
2018-03-30 | Жамият
Президентимизнинг жорий йил 28 март куни қабул қилинган «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида камида 2 тадан ўсимликлар клиникаси ташкил этилиши белгиланди.
Манфаатдор вазирлик ва идоралар биргаликда бир ой муддатда ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва унинг фаолиятини йўлга қўйишда иштирок этади.
- Ўсимликлар клиникаси 2018 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг 1 январига қадар ер солиғи, юридик шахсларнинг даромад ва мол-мулк солиғидан ҳамда ягона солиқ тўловларини тўлашдан;
- 2020 йилнинг 1 январига қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мамлакатда карантин ҳолатни яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоб ва приборлар, машина ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.
Манба: ЎзА