Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бошқармалар сони кўпаяди

2018-03-30 | Жамият

Карантиндаги зарарли организмларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 мартда «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тузилмасида Халқаро алоқалар, инвестициялар ва инновацион ривожланиш, Ўсимликлар карантини хизмати бўйича фитосанитар хавфни прогнозлаштириш ва таҳлил қилиш, Ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўлими негизида Ички ва ташқи ўсимликлар карантини, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича йиғма ахборот-таҳлил бошқармалари ташкил этилади. 

Шунингдек, қарорда Ахборот-коммуникация технологиялари бўлимини ташкил этиш ҳам белгиланди.

Манба: ЎзА

Поделиться