Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ишончни оқлаганимдан фахрланаман
2018-03-30 | Жамият
Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаб, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда муддатли ҳарбий хизмат давомида фаоллиги ва намунали хулқи билан ажралиб турган бир гуруҳ оддий аскарлар тақдирланди. Жумладан, юқори жисмоний салоҳият кўрсатган ҳарбий хизматчиларга Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан йўлланган миннатдорлик хатлари тақдим қилинди. Шунингдек, бир гуруҳ йигитларга ҳарбий хизмат давомида намойиш этган мардлиги, жасорати, интизоми учун "Чегара қўшинлари аълочиси" кўкрак нишони топширилди. Ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан жанговар ва маънавий тайёргарлиги, билими юқори баҳоланган аскарларга тавсияномалар тақдим этилди.
Манба: ЎзА