Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилотининг 23 Ассамблеясида иштирок этмоқда

2018-03-29 | Жамият

2018 йилнинг 27-28 март кунлари вазир ўринбосари С.Қудратов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Доха шаҳрида бўлиб ўтаётган Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилотининг 23 Ассамблеясида иштирок этмоқда.

Тадбирда Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилот фаолиятининг 2016-2017 йил сарҳисоби, 2019-2020 йиллар учун иш дастурини тасдиқлаш, шунингдек, иқтисодий-ташкилий ҳамда ижро кенгашининг янги аъзоларини тайинлаш каби муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, унда 45 та мамлакат делегация ФМХТ иштирокчилари, кузатувчи-мамлакат, кузатувчи ва бошқа боғлиқ ташкилотлар, шу билан бирга Қатардаги халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқдалар.

Шу ўринда Ўзбекистон 2014 йилдан буён ФМХТ фаолияти кузатувчиси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилоти ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик режаси” имзоланганлигини эслаб ўтиш ўринлидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться