Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразмда йилига қанча сув исроф бўлмоқда?

2018-03-29 | Жамият

Тарихдан маълумки, сув масаласига зардуштийлар таълимотида ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Қарийб 3 минг йил муқаддам ёзилган "Авесто" китобида сув, ҳаво, ер, қуёшни ифлослантирмаслик, муҳофаза қилиш, умуман, табиатни асрашга катта аҳамият берилган. 

"Авесто" ватани бўлмиш Хоразм воҳасида азалдан сув ниҳоятда қадрланган. Негаки, ҳудудда экин экиладиган ерларга сув етказиб, деҳқончилик қилиш катта машаққат талаб этади. Хоразм вилояти ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияси маълумотларига кўра, вилоятда сув ресурсларидан фойдаланишда экинларни суғориш учун 4 миллиард 600 миллион метр куб сув сарфланади. Аммо, экин майдонларига сарфланган сувнинг 57 фоизигина етиб боради, холос. 43 фоиз сув айрим мутасадди раҳбарларнинг эътиборсизлиги, шунингдек, аҳолининг сувдан нотўғри мақсадларда фойдаланиши натижасида йўл-йўлакай исроф бўлади. 

Бугунги кунда вилоятда сифатли ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудда аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган 165 сув тарқатиш иншооти мавжуд бўлиб, улар 5 минг километр узунликдаги сув қувурларига уланган. Мазкур соҳада 900 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Ҳар йили аҳоли сув таъминоти учун 20 миллиард сўм маблағ сарфланади. Бироқ шунча меҳнат ва маблағ эвазига ишлаб чиқарилган тоза ичимлик сувининг 35-40 фоизи аҳолига етиб бормайди. 

Шу ўринда қайд этиш керакки, айни пайтда вилоят аҳолисининг 52,1 фоизи тоза ичимлик сув билан таъминланган, 47,9 фоиз аҳоли ҳамон ичимлик суви тармоқларига уланмаган. 

Сув она заминимиз бизга туҳфа этган неъматлар орасида энг қадрлисидир. Аммо, шундай одамлар борки, ушбу бебаҳо неъматни беписандлик билан ишлатади. Хонадонида ишлатаётган сувнинг кўп қисмини исроф қилади. Экин учун ажратилган сувдан бошқа мақсадларда фойдаланади. Тоза сувни лоқайдларча ифлослантиради. Ваҳоланки, Ер юзида бирор жонзот ёки ўсимлик йўқки, сувсиз яшай олса. Бинобарин, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, уни тоза ҳолича сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. 

Мавзуга яна қайтамиз! Сайтимизни кузатиб боринг. 

 

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться