Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилоятида 2018 йил ҳосили учун ғалла етиштириш ишлари қандай кечмоқда?

2018-03-28 | Иқтисодиёт

Дон – ризқ-рўзимиз. Уни етиштириш, аҳолини бу соҳадаги эҳтиёжини қондириш мутасадди раҳбарлару фермер ва деҳқонларимиздан катта масъулият ҳамда ўзига хос машаққатли меҳнат талаб этади.

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида 2018 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонлари 109 200 гектарни ташкил этади. Бугунги кунга келиб, вилоятда 4 та сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича «Ғалла парваришида фавқулодда ҳолат» даврида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга оширишни таъминлашга доир чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, белгиланган режа асосида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ғалла майдонларини шарбат билан суғориш мақсадида 17 та шаҳар ва туманлар штаблари ва 110 тамаҳаллий ўғит чиқариш отрядлари томонидан ишлар олиб борилмоқда.

Отрядлар томонидан ҳар гектар ғалла майдонига 5 тоннадан жами 456 минг тонна маҳаллий ўғит жамғариш ва далага чиқариш график-режасини фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқилди.

Шунингдек, махсус гуруҳлар хонадонма-хонадон юриб, фуқароларга тозалик-гигиена, ҳар хил касалликларни олдини олиш мақсадида «Тозалик-туман бойлик, маҳаллий ўғит – мўл ҳосилдорлик» шиорлари остида аҳоли пунктлари ва маҳаллаларда кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирда вилоятда ғаллани 2-озиқлантириш ишлари тўлиқ якунланди. Шунингдек, 3-озиқлантириш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. 92 та отрядлар таркибида 225 дона ўғитлагичлар (НРУ), 750 дона ўғит ташиш техникаларини шай ҳолатга келтирилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари, мутахассислар томонидан штабларда кунлик амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, юзага келган муаммолар жойида бартараф этиб борилмоқда.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться