Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади!

2018-03-28 | Жамият

30 март куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари намойишига бағишланган меҳнат ярмаркаси ўтказилади! Тадбирнинг мақсади компания, ташкилот ва корхоналарга, давлат идораларига замонавий билимларга эга истеъдодли ва истиқболли кадрларни жалб қилиш, ёш мутахассисларга ишга жойлашишда кўмаклашишдан иборат.

Ярмаркада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 100 та корхона ва муассасалар, шунингдек давлат органлари мавжуд иш ўринлари билан қатнашадилар.

Бу йилги ярмаркада ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадр тайёрловчи Тошкент ахборот технологиялари университети, унинг ҳудудий филиаллари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, жами 2600 дан зиёд ёшларнинг иштироки кутилмоқда. АКТ соҳасида билим ва кўникмага эга мутахассисларни ярмаркага таклиф қиламиз!

Меҳнат ярмаркаси Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида соат 10:00 дан иш бошлайди. Манзил: Амир Темур шоҳ кўчаси, 108-уй).

Шунингдек, меҳнат ярмаркаси бир вақтнинг ўзида юртимизнинг қуйидаги манзилларида бўлиб ўтади:

Самарқанд: ТАТУ нинг Самарқанд филиали (Шоҳруҳ Мирзо кўчаси, 37а-уй)

Фарғона: ТАТУ нинг Фарғона филиали (Мустақиллик кўчаси, 185а-уй)

Қарши: ТАТУ нинг Қарши филиали (Бешкент трассаси 3 км)

Урганч: ТАТУ нинг Урганч филиали (Урганч шаҳри, Ал-хоразмий кўчаси, 110-уй)

Нукус: ТАТУ нинг Нукус филиали (Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 74-уй)

Маълумот учун телефон: 0(371) 238-43-48.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться