Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент маслаҳатчиси бир неча йиллик муаммони, бир неча соатда ҳал қилди

2018-03-28 | Жамият

Бу гал аҳоли муаммоларига ечимни ҳафталаб кутмади! Соатлар етарли бўлди. . .

Аҳоли талаби билан Урганчда янги ширкат очилди ва ўша куннинг ўзида ҳисоб рақами ишга тушди! 

Давлат маслаҳатчисининг Хоразмда аҳолига амалий кўмак бериш ишлари давом этмоқда. 

“ Ёшлик” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшаётган аҳоли билан суҳбатлашган Қаҳрамон Қуронбоев уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. 

— Биз уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан етарли даражада қониқиш ҳосил қилмаяпмиз. Муаммоларимиз керагидан ҳам кўп, – дейишди суҳбат давомида аҳоли. 

Президент вакили муаммоларга қулоқ тутди. Ушбу ҳудудда янги ширкатга эҳтиёж борлигини сезиб, унга аҳоли ичидан номзод беришларини сўради. 

Аҳолининг таклифи билан янги очилган ширкатга Илҳом Абдураҳмонов раҳбар этиб сайланди. 

Ширкатнинг ҳисоб рақами шу куннинг ўзидаёқ расмийлаштирилди. 

Аҳоли хурсанд. Энг асосийси, уларнинг талаби соатлар ичида қондирилди! 

 

Инобат Ахатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться