Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий қасамёд – юртга садоқат демак

2018-03-28 | Жамият

Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

 

Тадбирда истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида профессионал миллий армиямиз шакллантирилгани, Қуролли Кучларимиз Ватанимиз мустақиллиги, суверенитети, унинг ҳудудий яхлитлиги, халқимиз тинч-осойишта ҳаётининг ишончли кафолатига айлангани таъкидланди. “Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз” тамойили асосида ҳудудларда мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, армия ва халқнинг якдиллигини таъминлаш мақсадида ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилганига алоҳида эътибор қаратилди. 

Аскарлик либосида саф тортиб турган мард ва жасур ўғлонларга барча ҳавас билан боқади. Ҳарбий қасамёд қабул қилаётган аскарлар нигоҳида ўзига ишонч, жасурлик ва қатъият мужассам. Улар қасамёд қилиш орқали ўз Ватанига, халқига, Президентига бўлган садоқатини ифода этди. 

– Бугун ҳаётимдаги энг унутилмас кун, – дейди оддий аскар Султонбек Жўрақулов. – Халқимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффолиги учун хизмат қилиш шарафига муяссар бўлганимдан фахрланаман. Аҳдимда қатъий туриб, жонажон юртимизга сидқидилдан хизмат қиламан, ўзимга билдирилган ишончни, албатта, оқлайман. 

Ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун қўядиган ўғлонларимиз учун ҳарбий қасамёд – бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки, йигитлик шаъни, ор-номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ҳамда шарафли бурчини адо этишга аҳду паймон қилиш маросимидир. 

– Ўғлим Диёржоннинг сафдошлари қаторида ҳарбий қасамёд қабул қилганини кўриб, беҳад қувондим, – дейди Бухоро вилоятидан Дилрабо Боқаева. – Ота-она учун бундай кунларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Тадбир доирасида ҳарбий қисмда фарзандларимиз учун яратилган шароитлар билан ҳам танишдик. Шароитлар жуда зўр. 

Ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади. 
 

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться