Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Йўл таъмирлаш бўйича янги корхона
2018-03-28 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бош бошқармаси ҳузурида Тахиатош тумани автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган корхона ташкил этилди.
Президентимизнинг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган мазкур корхона Нукус шаҳри ҳамда Тахиатош тумани ҳудудидаги автомобиль йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боради.
– Жорий йилда Нукус шаҳри ва Тахиатош туманининг ички йўлларида таъмирлаш ишлари олиб боришни режалаштирганмиз, – дейди корхона директори Аллаяр Джаматов. – Шунингдек, Нукус шаҳридаги И.Каримов, Қ.Айимбетов ва бошқа марказий кўчаларнинг капитал таъмирланиши белгиланган.
Бугунги кунда 60 дан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган корхона 23 турдаги техника воситалари билан таъминланган.
Анвар Насирлаев, ЎзА
Манба: ЎзА