Норвегия Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилли Рольф Вилли Хансеннинг бундай эътирофи барчамизни қувонтирди. У ўз сўзини шундай бошлади:
- Мен энг аввало ўзбек халқига меҳмондўстлик ва ўзаро дўстона муносабатлар учун миннатдорчилик билдираман. Норвегия ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ва сиёсий ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Биз Афғонистон муаммоларини ҳозирга қадар ҳам бир неча марта муҳокама қилган эдик. Истамбул, Қобул учрашувлари бунга мисол бўла олади.
“Толибон” ҳаракати вакиллари музокаралар столига ўтиришга ўзида куч топиши керак. Замонавий тараққиёт даврида муаммоларни дипломатик музокаралар билан ҳал қилиш ўрнига уруш майдонида “ қаҳрамонлик” қилишни нима кераги бор.
Норвегия ҳар икки тарафни музокаралар столига ўтиришини ва муаммоларни ҳал қилишини сабр билан кутади.
Бир нарсани билишларингизни истайман, Афғонистон ҳам гуллаб-яшнашга, обод мамлакатга айланишга ҳақли. Бунинг учун улар ўзаро келишиб олиши, ҳар бир афғон ўзини уруш оловидан ҳимоя қилишга куч топа олса, уларни дунёдаги барча ҳамкорлари қўлллаб-қувватлайди.
Манба: ЎзА