Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шаҳрихон тумани Қалача маҳалласида “ALS TEX” тикувчилик фабрикаси иш бошлади
2018-03-27 | Жамият
Ҳудудларда саноатни ривожлантириш, янги корхоналар барпо этиш, мавжуд корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор фаолият олиб бориши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис, ана шундай корхоналар сони, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортмоқда.
Тадбиркор Абдусалом Тожибоевнинг саъй-ҳаракати билан қисқа муддатда фабриканинг янги биноси барпо этилди. 1 миллион 600 минг доллар маблағ эвазига Хитой, Туркия, Таиланд давлатларидан замонавий дастгоҳлар, тикув машиналари келтирилиб, ўрнатилди.
Манба: ЎзА