Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вилоят ҳокими ҳудуддаги ер эгалари билан учрашди
2018-03-27 | Жамият
Бугунги кунда ер ўзининг ҳақиқий эгасини топиб, фермерлик ҳаракати юртимиз тараққиётида ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётгани, далада ишлайдиган ҳар бир одамда Ўз меҳнатидан манфаатдорлик ҳиссиёти кучайиб, келажакка ишончи янада мустаҳкамланиб бораётгани, наинки қишлоқ хўжалиги, балки бутун ҳаётимизни тубдан ўзгартирмоқда.
Мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Бухоро вилоятида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни самарали йўлга қўйиш, аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ер майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш ва ерларни экинга тайёрлаш мақсадида вилоят ҳокими Ў.Барноев бошчилигида ишчи гуруҳ вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.
Мазкур учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ечимини кутаётган бир қатор масалалар жойида ҳал этиб берилди.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги