Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эълон
2018-03-27 | Жамият
Интеллектуал мулк агентлигининг навбатдаги бўлиб ўтадиган Ҳайъат мажлиси кун тартибига «Техник йўналишларда ихтиро ва фойдали моделга патент олиш учун топширилган талабномаларнинг моҳият бўйича экспертизасининг ўзига хос томонлари ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар», «Кўр ва кўриш қобилияти заиф ёки чоп этилган маълумотларни идрок қилиш қобилияти чекланган бошқа шахсларнинг нашр этилган асарлар учун имкониятларини осонлаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасининг аҳамияти, унга қўшилишдаги мақсад ва вазифалар» ва «Ўзбекистон Республикасининг»Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонунининг ижроси юзасидан Агентликда амалга оширилаётган ишлар» тўғрисидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз.
Ҳайъат мажлиси жорий йилнинг 29 март куни соат 15:00да Интеллектуал мулк агентлиги мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Агентликнинг Ҳайъат мажлиси ишида қатнашишни хоҳлаган юридик ва жисмоний шахслар (71) 232 50 08, 232 50 32 телефонлари орқали мажлисда қатнашиш шартлари билан танишишлари ва рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги