Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маънавият оиладан бошланади

2018-03-27 | Жамият

Оила - жамият асоси, улкан ижтимоий куч ҳисобланади. Албатта, ҳар бир ходимнинг хизмати давомидаги маънавий кайфияти оиласидаги муҳитга боғлиқ.

Шунинг учун ҳам 24 март куни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ходимларнинг оила аъзолари, қонунчилик, дин ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида коррупцияга қарши курашишга бағишланган учрашув ташкиллаштирилди. 
 
Давлатимизнинг беш босқичли Ҳаракатлар стратегиясида ҳам коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ўз ифодасини топган бўлиб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирда коррупциянинг давлат ва жамият учун нақадар хавфли иллат эканлиги, унинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли профилактик кўрсатмалар берилди. Порахўрликнинг қонунчилик ва дин томонидан қанчалик қаттиқ қораланиши аниқ мисоллар билан таъкидланди. Шунингдек, бошқарма раҳбарияти томонидан ходимларнинг оила аъзоларига тегишли маслаҳатлар берилди.

Коррупциянинг олдини олишда нафақат мутасадди вакилларнинг, балки оиланинг ҳам ўрни бениҳоя каттадир. Ушбу тадбир ўз самарасини бермасдан қолмайди, албатта, келажакда бундай иллатлар содир этилишининг олдини олишда хизмат қилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться