Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон касаба уюшмалари – туризмни ривожлантириш йўлида

2018-03-27 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, касаба уюшмалари томонидан ҳар бир меҳнат жамоаларида юқоридаги Фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари раислари раҳбарлигида мутасадди ходимлардан иборат штаблар ташкил этилиб, Навруз байрами муносабати билан узайтирилган дам олиш  кунларида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг мазмунли дам олишини таъминлаш ҳамда ички туризмни ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бундан ташқари ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан “Республика корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ички туризм  ва  фаол дам олиш ишларини ташкил қилиш режаси” ишлаб чиқилиб, амалга оширилди.

Мазкур тизимли ишлар натижасида, 2018 йилнинг 18 мартидан  22 мартига қадар жами 75 минг 200 нафар ходим ҳамда улар оила аъзоларининг республикамиз ҳудудларидаги диққатга сазовор масканлар, тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга саёхатлари ташкил қилинди.

Рақамларга мурожаат этсак, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 34,5 минг нафарга яқин меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзолари тарихий шаҳарларга саёҳатга олиб борилди. Хусусан, улардан 6 минг нафари  Тошкент, 12 минг 200 нафари Самарқанд, 7 минг нафари Бухоро, 5 минг 150 нафари  Хива, 960 нафари Нукус, 1 минг 300 нафари Қўқон, 1 минг 850 нафари Шаҳрисабз каби  тарихий шаҳарларга,  40 минг 740 нафари  ўзлари яшаб турган ҳудудлардаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатга олиб чиқилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги “Касаба сайр” корхонаси томонидан  байрам кунларида 2 мингдан ортиқ меҳнаткашлар касаба уюшмалари томонидан жорий этилган 50 фоизли чегирма асосида Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент шаҳарларига саёҳат қилдилар.

Ташкил этилган саёхатлар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида катта тассуротлар қолдириб, байрам кунларида улар учун муносиб совға бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ берилган байрам кунлари барча юртдошларимизнинг оилавий ҳамда жамоавий саёҳатларга чиқишлари ҳамда мароқли дам олишлари учун катта имкониятлар яратди.

Манба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Поделиться