Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миша Ге жаҳон чемпионатида 9-ўринни эгаллади
2018-03-27 | Спорт
19-25 март кунлари Италиянинг Милан шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Миша Ге ҳам омадини синаб кўрди.
Ҳамюртимиз 22 март куни қисқа дастур баҳсларида 86,01 балл олди. 24 март куни эса эркин дастурда 163,56 баллга лойиқ кўрилди. Умумий ҳисобда 249,57 балл жамғарган Миша жаҳон чемпионатида тўққизинчи ўринни қўлга киритди.
Жаҳон чемпионати якунларига кўра, Америка Қўшма Штатлари вакили Натан Чен 312,40 балл тўплаб, олтин медаль соҳибига айланди. 2-ўринни 273,77 балл жамғарган япониялик Шома Уно эгаллади. 3-ўрин эса 272,72 балл тўплай олган россиялик спортчи Михаил Колядага насиб қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги