Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда чигит экиш 5 апрелгача якунланади

2018-03-27 | Иқтисодиёт

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида чигит экиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни қисқа муддатларда ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган кўргазмали семинарда шу ҳақда маълумот берилди.

Самарқанд вилоятида жорий йилда 79 минг 80 гектар майдонда ғўзанинг “Омад”, “Бухоро-102”, “Султон”, “Порлоқ-1”, “С-8286” каби маҳаллий шароитга мос, серҳосил навлари уруғини экиш режалаштирилган. Айни пайтда туманларда 106 уруғлик чигитни ивитиш шохобчаси, Пастдарғом, Нарпай ва Иштихон туманларида эса чигитни дорилаш цехлари фаолияти йўлга қўйилган. 

Семинар иштирокчилари Нарпай туманидаги “Янги тонг” муқобил машина трактор парки фермер хўжаликларида ушбу масъулиятли мавсумга кўрилаётган тайёргарлик билан танишиб, чигит экишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан фикрлашиб олди. Жумладан, “Алишер” фермер хўжалиги даласида чигит экиш жараёнини кузатиб, мавсумда фойдаланиладиган техникалар, уларнинг иш самарадорлигига гувоҳ бўлишди. 

– Мавсумни қисқа фурсатда якунлаш учун зарур техника, ишчи кучи ва бошқа воситалар сафарбар этилган, – дейди Самарқанд вилояти ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси Нурмамат Турсунов. – Туманларнинг тупроқ ва иқлим шароити, табиий имкониятларидан келиб чиқиб, ғўза навлари танланган ва керакли миқдорда уруғлик етказиб берилган. Семинарда чигит экишнинг агротехник талаблари яна бир бор тушунтирилиб, мутахассислар томонидан тавсия ва маслаҳатлар берилди. 

Кўргазмали семинарда Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев сўзга чиқди.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться