Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғон-ўзбек товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма-ярмаркаси

2018-03-27 | Иқтисодиёт

Термиздаги “Termiz kargo” экспорт марказида Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё ва Афғонистон Ислом Республикасининг Балх вилоятлари товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма-ярмаркаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё ва Афғонистоннинг Балх вилоятлари битта дарёнинг икки қирғоғида жойлашган ён қўшнилардир. Қадимдан икки воҳа халқлари маданият, таълим, савдо ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиб келган. Тинч, обод Ўзбекистонда юз бераётган улкан янгиланишлар туфайли икки вилоят ишбилармонлари доираларининг тенг шериклик асосидаги алоқалари янги босқичда ривожланаётир. Жумладан, Сурхондарё вилоятига балхлик тадбиркорлар инвестиция киритиб, қўшма корхоналар ташкил этмоқда. Транспорт хизмати кўрсатишни йўлга қўймоқда. Денов туманида интенсив боғ яратаётир.

Сурхондарёлик тадбиркорлар Балх вилоятига қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли товарларини экспорт қилмоқда. Вилоятда қўшни давлатга маҳсулот экспорт қилаётган ишбилармонлар сафи тобора кенгайиб бораётир.
 
Жорий йилдан бошлаб Термиз шаҳридаги “Алп Умид Файз” масъулияти чекланган жамияти йодланган туз, Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон парранда” масъулияти чекланган жамияти тухум, “Сурхон саноат қурилиш инвест” қурилиш-ишлаб чиқариш корхоналари бирлашмаси қамиш заррачали плиталарни экспорт қилишни йўлга қўйди. Натижада бу йил Сурхондарё вилоятидан Афғонистонга жўнатилган маҳсулотлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир неча баробар ўсди.
 
– Аждодларимиз азалдан яқин қўшни сифатида яқин алоқада бўлган, – дейди афғонистонлик тадбиркор Саид Абдул Жаббор. – Тўйларимиз, байрамларимиз бирга ўтган. Эндиликда ана шу алоқалар қайта тикланганидан беҳад мамнунмиз. Мозори Шариф шаҳрида ун ишлаб чиқарадиган корхонамиз бор. Йирик қурилиш компаниямиз фаолият юритмоқда. Сурхондарёлик ҳамкорларимиз ун ишлаб чиқарадиган корхонамизни арзон, сифатли дон билан таъминламоқда. Мазкур кўргазма-ярмаркада намойиш этилаётган қурилиш учун зарур хомашёлар бизда алоҳида қизиқиш уйғотди. Шерикларимиз билан бу соҳада ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишни мўлжаллаяпмиз.
 
Кўргазма-ярмаркада Сурхондарё вилоятидаги 80 дан ортиқ тадбиркорлик субьекти ўзлари ишлаб чиқараётган озиқ-овқат, енгил саноат, чарм-пойафзал, қурилиш материллари ва бошқа тайёр маҳсулотлар билан иштирок этди.
 
– Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган чинни буюмларга афғон дўстларимиз катта қизиқиш билдирмоқда, – дейди “Сурхон Термиз Чинни” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Р.Неъматуллаев. – Икки ойда 60 минг доллар қийматидаги маҳсулот экспорт қилдик. Бугун балхлик бир гуруҳ тадбиркорлар сифатли, арзон буюмларимиз билан танишиб, ўзаро манфаатли савдо алоқаларини йўлга қўйиш истагини билдирди.
 
Тадбир доирасида бизнес-форум ташкил этилиб, “Сурхондарё вилоятининг экспорт ва инвестициявий салоҳияти”, “Сурхондарё ва Балх вилоятлари тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим масалалари” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди. Кооперацион биржа ташкил этилди. Сурхондарёлик товар ишлаб чиқарувчилар ва балхлик ишбилармонлар ўртасида 5,5 миллион долларлик шартнома имзоланди.
 
– Замонавий хориж ускуналари билан жиҳозланган корхонамизда 70 турдаги музқаймоқ, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда, – дейди Термиз шаҳридаги “Саиджон Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ў.Сатторов. – Бугун Балх вилоятидаги “Покиза ширкати” фирмасига 400 минг доллар қийматидаги музқаймоқ ва қуритилган сут етказиб бериш юзасидан шартнома имзоладик. Ён қўшнимиз буюртмасини белгиланган муддатда сифатли амалга ошириш учун барча имкониятдан унумли фойдаланамиз.
 
Тадбир доирасида Афғонистоннинг Балх вилояти тадбиркорлари Сурхондарё вилоятидаги қатор экспортёр корхоналар фаолияти билан танишди.

 

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться