Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов: Хавфсизлик – туризм ривожининг муҳим омили

2018-03-26 | Иқтисодиёт

– Қаерда тинчлик ва осойишталик барқарор бўлса, бошқача айтганда, одам ўзини қаерда хавфсиз сезса шу ерга интилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов. – Шу жиҳатдан асосий мақсади Афғонистонда, шунингдек, минтақада хавфсизлик таъминланишига қаратилган Тошкент конференциясининг аҳамияти беқиёс. 

Айтиб ўтиш керакки, Марказий Осиё минтақасида кейинги пайтда рўй берган ижобий ўзгаришлар нафақат ўзаро муносабатлар, балки туристик оқимнинг кучайишига катта туртки берди. Биргина мисол, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида бир ойлик визасиз режим жорий этилганига ҳали ўн кун бўлган бўлса-да, юртимизга ўн минглаб тожик халқи вакилларининг ташриф буюргани кузатилди. 

Ўз навбатида, юртимизга келаётган туристлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратишга, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда тегишли тузилмалар фаолияти йўлга қўйилган. Туристлар учун сервис хизматларини халқларо стандартлар даражасида кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. 

Қайд этиш керакки, Афғонистон вакиллари айни пайтда Ўзбекистонга тиббий туризм мақсадида ташриф буюрмоқда. Ўтган йилда уларнинг сони 26 мингдан ошди. Ўзбекистон туристик салоҳияти билан афғон халқини таништириш учун барча имкониятлардан фойдаланилмоқда. Бу мамлакатда барқарорликка эришилиши афғон халқининг хотиржам яшаши, қўшни давлатлар билан алоқалари ривожланиши ва саёҳат қилиш имконияти ортишига хизмат қилади. 

 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться