Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистон аҳолисининг аксарияти ўзбек тилини билади ва Ўзбекистонга сайёҳат қилишни орзу қилади

2018-03-26 | Туризм

Муҳаммад Жавед Чаудри, Покистондаги «Express News» телеканалида сиёсий ток-шоулар бошловчиси ва муаллифи: – Биз Афғонистонда тинчлик ҳукм суришидан, қўшничилик муносабалари ўрнатишдан жуда манфаатдормиз. Ваҳоланки, Афғонистон маҳсулот айланмасининг 80 фоиздан ортиғи Афғонистон-Покистон транзит йўли орқали амалга оширилади. Денгизга тўғри чиқиш йўли бўлмаган Афғонистон кенг турдаги маҳсулотларни Покистон орқали олади. Бу юртдаги сиёсий муаммолар бизга ҳам албатта ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Ўз юртимнинг, халқимнинг бир вакилли сифатида айтишим мумкинки, Исломобод ва Қобул муносабатларининг яхшиланиши икки давлат фуқароларининг чегарадан ўтиб юриши юзасидан вақти-вақти билан юзага келиб турадиган шикоятларни бартараф этишга ҳам асос бўлади. 
 
Шу ўринда Афғонистонга тинчлик ўрнатиш учун кўмак бераётган Ўзбекистон ҳукуматига ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Покистон аҳолисининг аксарияти ўзбек тилини яхши билади ва мамлакатингиздаги ислоҳотларни кузатиб боради. Улар Ўзбекистонга сайёҳат қилишни жуда ҳоҳлайдилар. Биз урф-одатлари, анъаналари, ҳаёт тарзи бир-бирига ўхшаш халқлармиз. Келгусида Покистон-Ўзбекистон алоқаларини янада кенгайиши ва сайёҳлик йўналиши ривожига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман.
 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться