Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида Низом тасдиқланди
2018-03-26 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 18 март куни «Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлатиш ҳақида»ги № 206-сонли қарори тасдиқланди.
Ҳозирги вақтда мазкур Низом хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш, уларни ҳамда ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш тартибини, шунингдек, ушбу жараёнга жалб этилган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилайди.
Мазкур Низом:
Махсус тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек, фавқулодда вазиятнинг хусусиятига кўра бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул вакилларидан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиши қайд этилган.
Махсус тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига;
хорижий давлатлар ҳудудида – Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланган.
Шунингдек, мазкур низомга «Хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш, уларни ҳамда ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш схемаси» илова қилинган бўлиб, махсус тадбирларни амалга ошириш босқичлари, ижрочилари, уларнинг бажариш муддатлари атрофлича белгилаб берилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги