Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тошкентга келди
2018-03-26 | Сиёсат
БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.
Манба: ЎзА