Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Экспертлар учрашуви якунланди
2018-03-26 | Сиёсат
2018 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Ҳалил Карзай раҳбарлигида бўлажак Афғонистон бўйича форумда иштирок этадиган давлатлар ва халқаро ташкилотлар юқори мартабали мулозимларининг тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди.
Экспертлар томонидан 27 март куни Ўзбекистон пойтахтида ишлай бошлайдиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг делегация раҳбарлари диққатига киритиладиган якуний Тошкент декларация лойиҳаси кўриб чиқилди ва мувофиқлаштирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги