Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё–Океанияда кураш янги босқичда ривожланади

2018-03-26 | Спорт

Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пуна шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Х-Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионат доирасида Осиё–Океания кураш конфедерациясининг Ижроия қўмитаси йиғилиши ва II-Конгресси ўтказилди. 

Конгрессда қитъамизнинг 24 давлати кураш федерацияси раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этишди. 

Конгрессда кўрилган асосий масалалардан бири Конфедерациянинг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдир. 
 

Жаҳон спорти тажрибаси асосида ва икки қитъанинг барча ҳудудида курашни бирдек ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида конфедерация ўз фаолиятини ҳудудий федерацияларни ташкил қилиш асосида олиб боради. 

2018 йил давомида Осиё қитъасида 5 та ҳудудий федерация: Жанубий Осиё, Ғарбий Осиё, Шарқий Осиё, Марказий Осиё, Жанубий Шарқий Осиё федерациялари фаолиятини бошлайди. Мазкур ҳудудий федерациялар президентлари ўз ҳудудлари бўйича Осиё–Океания кураш конфедерацияси вице–президентлари ҳисобланишади. 

Конгресс кун тартибига киритилган яна бир муҳим масалалардан бири Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича ташкилий қўмита вакилларини ҳисоботлари тақдим этилди. 

Унга кўра нуфузи жиҳатидан Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда турадиган спорт байрамида кураш баҳслари 28-30 август кунлари бўлиб ўтиши маълум қилинди. 

Ёзги Осиё ўйинларида кураш баҳслари 7 вазнда: эркаклар 66,81, 90, +90, аёллар 52, 63, 78 килограмм, ҳар вазн тоифасида 2 нафардан иштирокчилар қатнашиши эълон қилинди. 

Конгресс давомида ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра спорт ишлари бўйича вице–президент лавозими жорий этилиб бу лавозимга Корея кураш ассоциацияси президенти, КСАО ижроия қўмитаси аъзоси Ким Эл Жунг бир овоздан сайланди. 

Шунингдек, бир нечта номинацияларда 2017 –йилнинг энг яхшилари деб эьтироф этилган Курашчи ва мураббийлар, расмий шахсларни тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться