Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наврўзни барча миллат вакиллари кенг нишонлади

2018-03-26 | Жамият

Пойтахтимиздаги “Дўстлик боғи”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси катта байрам тадбирини ташкил этди. Унда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар ўз концерт дастурлари билан қатнашди. 

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов сайилга йиғилганларни байрам билан табриклаб, халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этган Наврўз байрами мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили, динидан қатъий назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган умумхалқ байрамига айланганини таъкидлади. 

Байрам сайлида миллий маданий марказлар вакиллари “Азиз ватандошлар, ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган юртимиздаги тинчлик, бағрикенгликни тараннум этувчи қўшиқлар ҳамда миллий куй ва рақслари билан йиғилганлар кўнглига олам-олам завқ улашди. Байрам кунлари миллий маданий марказлар томонидан концерт дастурлари уюштирилиб, унга бадиий ҳаваскорлик жамоалари ҳамда хонандалар жалб этилди. Шунингдек, байрам тадбирлари доирасида миллий маданий марказлар фаоллари, пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги олий ўқув юртлари талабалари, лицей ва коллежлар ҳамда мактаб ўқувчиларининг кўргазмалари ўтказилди. 

Байрам тантаналарини Ўзбекистон корейс маданий маркази бошлаб берди. "Дўстлик боғи"нинг Сеул оролчасида корейс бадиий жамоалари тайёрлаган ўзбек, корейс ва бошқа тиллардаги қўшиқ ва рақслар томошабинларга бирдек манзур бўлди. Сайилга ташриф буюрган меҳмонларга корейс миллий таомлари тақдим этилди, дастурхонга ўзбек палови тортилди. 

Наврўз тантаналари уюшқоқлик руҳида ўтди, қизиқарли томоша ва концертларга бой бўлди. Истироҳат боғининг махсус саҳнасида бошқирд, тожик, туркман, турк ва бошқа миллий маданий марказларнинг байрамона бадиий дастурлари намойиш этилди. 

 

Г.Сатторова, ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться