Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Банк тизимидаги янгиликлардан хабардормисиз?
2018-03-26 | Иқтисодиёт
Карталардан хорижий валютани ечишнинг янги механизми...
Туристлар учун куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган шохобчалар...
Хорижий валютанинг нақд шаклдаги ечими...
Президентимизнинг 2018 йил 23 мартда қабул қилинган "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан халқимиз манфаатига хизмат қиладиган кўплаб янгиликлар амалиётга жорий этилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этади.
2018 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари билан биргаликда хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизими жорий этилади.
2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилади.
Манба: ЎзА