Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари (MMA) бўйича халқаро турнир ўтказилди.
2018-03-26 | Спорт
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари (MMA) бўйича халқаро турнир ўтказилди.
"Strong" бокс аренасида ўтган мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистондан келган спортчилар ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Унда ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур Тўғизбоевнинг икки шогирдлари Умид Сагдулаев ва Жаҳонгир Ёркулов мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Нуфузли мусобақада вазни 77 килограмм бўлган Жаҳонгир қирғизистонлик Қ.Сама Улуга қарши жанг ўтказиб, ғалаба қозонган бўлса, 71 килограмм вазн тоифасида Умид мезбонлар шарафини ҳимоя қилган И.Омурбековни мағлубиятга учратди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА