Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент конференцияси доирасида илк бор “Марказий Осиё + Афғонистон” форматига асос солинади

2018-03-25 | Сиёсат

Бу фикрни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси матбуот марказида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган сессия йиғилишида билдирди. 

– Нуфузли Тошкент халқаро конференцияси қўшни Афғонистонни жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиёда юз бераётган фаол жараёнларга кенг жалб қилиши кутилмоқда. Шу мақсадда анжуман арафасида минтақавий ҳамкорликнинг янги шакли сифатида “Марказий Осиё + Афғонистон” (C5+1) биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур формат Афғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инфратузилма алоқалари тизимининг муваффақиятли интеграцияси, минтақавий миқёсдаги аниқ лойиҳа ва дастурларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади, – деди у. 

Маълумот ўрнида, Афғонистон бўйича нуфузли конференция якунида Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва барқарор ривожланиши учун шароит яратиш, афғон халқининг минтақа ҳамда бутун дунёдаги ижобий жараёнларга жалб қилинишини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар акс этиши айтилмоқда. 

 

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться