Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2018-03-25 | Сиёсат
2018 йилнинг 26 март куни Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини бошчилигидаги Европа иттифоқи делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат идораси раҳбари Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ва “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этади.
ЕИ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги