Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Божхона ишларида ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди
2018-03-25 | Сиёсат
Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида 2017 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисида Битим 2018 йилнинг 23 март куни кучга кирди.
Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, божхона ҳужжатларини тан олиш ва икки давлат божхона идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ниятида ахборот алмашинувининг электрон воситаларини қўллаш учун томонлар барча зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжат контрабанда, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари, шунингдек, уларнинг прекурсорларини ноқонуний айланишига қарши томонларнинг биргаликда олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмини яратишни назарда тутади.
Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги