Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таркибий тузилмасида ташкил этилган мазкур хизмат банкларга мурожаат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.
Бу куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида ўз аксини топди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришда:
банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олишга;
банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлашга;
банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда маслаҳат бериш ва кўмаклашишга; молиявий очиқлик даражасини ошириш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратади.
Яратилган бу янги тизим банкларда хизмат сифати ошишига, банкларга иши тушган фуқароларга зарур қулайлик яратилишига замин яратади.
Манба: ЎзА