Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон делегацияси Бухорода

2018-03-24 | Туризм

Деҳли шаҳри жомъе масжиди бош имоми Саид Аҳмад Бухорий бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 15 март куни Бухорога ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмон, унинг оиласи ва уларга ҳамроҳлик қилаётган Уттараканд штатининг шариат ишлари бўйича маслаҳатчиси Мавлоно Зохид Раза Ризви ва исломшунос олим Хважа Ифтикхар Аҳмедларни Бухоро темир йўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Шахриёров, Туризмни ривожлантириш департаменти директори Ф.Хужаев ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят бош имом хатиби М.Нуруллаевлар томонидан кутиб олинди.

Ўтмишда Бобурийлар билан биргаликда Ҳиндистонга йўл олган имом Бурхон Бухорийнинг 13-авлоди ҳисобланган Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлик қилаётган делегация куннинг иккинчи ярмида Бухородаги улуғ қадамжолар Абу Ҳафс Кабир Бухорий зиёратгоҳи, Чор Бакр мажмуаси ва Мир Араб мадрасасида бўлишди.

Ҳиндистонлик меҳмонлар шарафига Бухоро шаҳридаги “Будриддин” ресторанида тушлик ва “Лаби Ҳовуз” ресторанида кечки овқат дастурхони ёзилди.

Деҳлидан келган меҳмонларнинг Бухорога саёҳати давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться