Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қарийб 30 млн сўмлик чўғланма лампаларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

2018-03-24 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги 299-сон қарори талабларига биноан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб чўғланма лампа маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланган. Бироқ, ушбу ноқонуний товар моддий бойликларини айрим шахслар томонидан ўз манфаатларини кўзлаб, республика ҳудудига олиб кирилаётганлиги ачинарли албатта.

Яқинда Фарғона вилояти божхоначилари томонидан шу каби қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди. Гап шундаки, вилоят божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда, қўшни республика билан чегарадош бўлган қишлоқ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасини божхона назоратидан ўтказишди.

Автомашина ҳайдовчиси негадир ходимларни кўриши биланоқ машинасини тўхтатиб, жуфтакни ростлади. Унинг қочиши бежиз эмас экан, автоулов холислар иштирокида кўздан кечирилганида автоулов юкхонасида Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган умумий қиймати 29 миллион 700 минг сўмни ташкил этувчи 11 880 дона 100 ваттли электр чўғланма лампочка маҳсулотлари мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикасида сотилиши тақиқланган ушбу юкларнинг эгаси Фарғона туман У.Юсупов кўчасида истиқомат қилувчи 1985 йилда туғилган Ш.С. бўлиб чиқди.

Энди ўйлаб кўринг, ушбу чўғланма лампочка маҳсулотлари ички бозорда сотилганида иқтисодга қанча зарар келтириши мумкин эди. Келинг, жами 11 880 дона чўғлама лампасининг аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолига талаб кучаядиган тунги 5 соат (соат 18:00 дан 23.00 га қадар) мобайнида қанча электр қувватини сарф этишини таҳлил қилиб кўрайлик.

Бир дона чўғланма лампанинг қуввати 0.1(кВт/с) олинса, 11 880 дона лампалар учун 5 соат давомида 5940 кВт/с сарф этилади. Бу билан салкам 1 млн. 358 минг сўмлик (2018 йил 1 апрелдан эътиборан электр энергиясининг нархи 1 кВт/с учун 228.60 сўмни ташкил этади) электр энергияси истеъмол қилинади. Бу кўрсаткич бир ойда ўртача 178 200. кВт/с. ёки 40 млн. 736 минг сўмни ташкил этади.

Замонавий тежамкор лампалар нафақат электр энергияси, шу билан бирга ҳамёнмиздаги маблағларнинг ҳам тежалишига хизмат қилади. Масалан, замонавий светодиод лампанинг бир донаси 0.025(кВт/с) энергия талаб этади. Тунги 5 соат давомида 11 880 дона тежамкор лампалар 1485 кВт/с ёки 339 минг сўмлик электр энергиясини сарфлайди. Бу кўрсаткич бир ойда 44 550 кВт/с ёки 10 млн 184 минг сўмни ташкил этади.

Демак, аҳоли томонидан бир ойда тежамкор ёритиш лампаларидан фойдаланиш натижасида ўртача 30 млн 552 минг сўм маблағ ёки 133 650 кВт/с электр энергияси тежаб қолишига эришилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться