Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманганда ҳам эксперимент бошланди
2018-03-24 | Жамият
Вилоятнинг Чуст туманидаги 35-сонли мактабгача таълим муассасаси ошхонасида тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди. Мазкур эксперимент жараёнида вилоятдаги бир неча МЧЖлар иштирок этиб, улар орасидан “Chust tayyorlov lyuks” МЧЖ танлаб олинди ва ушбу корхона билан туман мактабгача таълим бўлими ўртасида шартнома имзоланди. Эндиликда эксперимент ғолиби бўлган “Chust tayyorlov lyuks” МЧЖ томонидан туманидаги № 8,28,30,34,35 мактабгача таълим муассасаларига санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш таъминланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги