Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер билан учрашди

2018-03-24 | Сиёсат

2018 йилнинг 22 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер билан учрашди. 

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад  ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.  

Адлия вазири БМТТД вакилларига мамлакатимизнинг турли соҳалари, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Икки томонлама алоқаларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. 

Ўз навбатида, Хелена Фрейзер хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақида ўзининг ижобий фикрларини билдирди. БМТТДнинг  ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган лойиҳаларини қайд этди. Хусусан, жамиятда коррупцияга қарши кураш соҳасида ўзаро ҳамкорлик таклиф қилинди. 

Адлия вазири БМТТД  билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этиб, келгусида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш истагини билдирди. Шу билан бирга, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани айтиб ўтилди. Шунингдек, БМТТД вакилларига Адлия вазирлигининг мазкур соҳада тутган ўрни тўғрисида маълумот берилди.  

Конструктив ва хайрихоҳлик руҳида ўтган учрашув якунида томонлар Адлия вазирлиги ва БМТТД ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться