Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хайрия акцияси: 1200 га яқин китоблар болажонларга етказилди
2018-03-24 | Жамият
Болаларнинг бегонаси бўлмайди. Уларни ҳеч кимдан кам бўлмасдан вояга етказиш эса нафақат ота-онанинг, балки ҳар бир инсоннинг бурчидир.
Янгиланиш ва яшариш байрамибўлган Наврўз арафасида пойтахтимиздаги “Меҳрибонлик уйлари”да Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан хайрия акцияси ўтказилди.
Хайрия акциясида турли ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси”, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, адвокатлик тузилмалари, “Инсон ва қонун” ва “Китоб дунёси”таҳририятлари, Тошкент шаҳар “Авлиё Успенский кафедрал ибодатхонаси”, давлат органлари, ёзувчилар ва фуқаролар фаол иштирок этишди.
Акция доирасида 1200 га яқин китоблар, ўқув қуроллари, эсдалик совғалари ва турли хилдаги ўйинчоқлар тўпланиб тарқатилди.
Болалар ўртасида шеърхонлик баҳслари ҳамда қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Унда фаол қатнашганларга алоҳида эсдалик совғалариберилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги